Курснинг мақсади - олий маълумотли психологлар, анчадан бери психологик консультация қилмаган, билимларини янгилашни истаган, олийгоҳларда психология йўналишида ўқиётган студентлар ва амалиётчи психологларни психологик консультация қилишнинг илмий методлари билан таништириш, ўргатиш. Уларга консультация қилиши учун барча кўникмаларни бериш
Курс вазифалари -
1. Энг янги замонавий маълумотлар асосида психологик билимлар бериш ва бу билимларни консультацияда ишлатиш тартибини ўргатиш
2. Психологнинг танлаган йўналиши бўйича консультациялар қилишига амалий кўникмалар, материаллар билан таништириш, амалий ёрдам бериш
3. Ушбу курсда ўқиётганларнинг ҳар бири ўзининг йўналиши Ўсмир психологи; Оила психологи, Конфликтолог каби психология йўналишларини танлаши ва ўша йўналишлар бўйича амалий психологик методларни консультацияда ишлатишга амалий ёрдам олишга имкониятларни тақдим этиш
4. Амалий консультация қилишда натижага эришиш.
5. Амалий консультация қилиш учун қонунан шартнома, келишув асосларини пайдо қилиш.
6. Қонун доирасида психологик консультацияга нарх белгилаш ва бу масалаларга қонунан ёндашишни ўргатиш.
7. Шартнома тузиш ва шартномада келишув асосларини баён қилиш ва шу асосда ишлаш.
1. Энг янги замонавий маълумотлар асосида психологик билимлар бериш ва бу билимларни консультацияда ишлатиш тартибини ўргатиш
2. Психологнинг танлаган йўналиши бўйича консультациялар қилишига амалий кўникмалар, материаллар билан таништириш, амалий ёрдам бериш
3. Ушбу курсда ўқиётганларнинг ҳар бири ўзининг йўналиши Ўсмир психологи, Оила психологи, Конфликтолог каби психология йўналишларини танлаши ва ўша йўналишлар бўйича амалий психологик методларни консультацияда ишлатишга амалий ёрдам олишга имкониятларни тақдим этиш
4. Амалий консультация қилишда натижага эришиш.
5. Амалий консультация қилиш учун қонунан шартнома, келишув асосларини пайдо қилиш.
6. Қонун доирасида психологик консультацияга нарх белгилаш ва бу масалаларга қонунан ёндашишни ўргатиш.
7. Шартнома тузиш ва шартномада келишув асосларини баён қилиш ва шу асосда ишлаш.
Инсон психологияси ҳақида амалий билимлар олинг.
Ушбу психологик консультация қилиш курсида илмий асосланган база ва ҳар бир берилган билимга асосланган амалиёт ҳамда уни ҳаётда психологлар қўллай олишига имконият бериш. Амалий қўлланмалар, китоблар тақдим этиш
Янги замонавий психологик методларни ўрганинг. Ушбу курс 500 соатга мўлжалланган бўлиб, бу дарсларни қисқа муддатда ва амалиётда қўллашга аниқ кўрсатмалар, имкониятларга эга бўласиз |
Ўз маҳоратингизни амалда қўлланг
Ўз билимларингизни ҳаётда синаб, ўз амалиётингизда қўллаганингиздан кейин устоз билан савол-жавоб қилиб, тўғри ва адашган жойларингизни аниқлашингиз мумкин. Яъни супервизия олишга имкониятингиз бор
Халиҳам психолог бўлишга ишончингиз йўқми, иккиланяпсизми?
Психолог - Зебинисо Аҳмедова 1972 йил туғилган. Мактабни олтин медаль билан битирган. Адабиётдан Республика олимпиадаларида юқори ўринларни олиб келиб, болалагидан адабиётга қизиққан. 1989 йил ТошМига имтиёз билан ўқишга кирган.
1995-йил ТошМИни битириб, Клиник ординатурага ишга кирган. Шифокор ревматолог мутахассислиги бўйича Тошмида ишлаган. 2012 йил Тошкент давлат врачлар малакасини ошириш институтида иккинчи мутахассисликни олган. Шифокор ревматолог психотерапевт.
2012 йилда Низомий давлат университети амалий психологиясини битириб, Амалиётчи психолог деган мутахассисликка ҳам эга бўлган. 2011 йилдан бери Психолог ёрдам маркази раҳбари.
Иккинчи мутахассислик: Психотерапевт. Психиатр
2019 йил Юристлар малакасини ошириш институти - медиатор
2019 - Ўзбекистон Ҳакамдик суди судьяси
2015-2022 йиллар давомида 40 дан ортиқ китоблар ёзишга муваффақ бўлган ва Ўнлаб тренинглар муаллифи.
«Афросиёб психология фанлар академияси» таъсисчиси
2021 йилдан «Психотерапия амбулатор даволаш клиникаси» раҳбари психотерапевт, психиатр сифатида касалларни даволамоқда.